“Олтинчи чемпионлик учун ҳаракат қилишимиз зарур”
Винининг мақсади жиддий.

Виниcиус Жуниор Бразилия терма жамоаси билан жаҳон чемпионатида ғолиб чиқиш ниятида. Кеча беш карра жаҳон чемпионларининг бўлажак турнир учун аризаси маълум бўлди. Рўйхатга “Реал” вингери ҳам киритилган.
“Биз чемпионат муҳитини аллақачон ҳис қила бошладик! Қандай ажойиб лаҳзалар! Олтинчи бор чемпионлик учун ҳаракат қилишимиз зарур”, — деб ёзади Виниcиус ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2022 Қатарда 20 ноябрдан 18 декабрга қадар бўлиб ўтади. Бразилия терма жамоаси Сербия, Швейцария ва Камерун билан бир гуруҳдан жой олган.







