Ким айтди Сон Қатарга бормайди деб?
Футболчи жаҳон чемпионатида қатнашади.

“Тоттенҳем” клуби ва Жанубий Корея терма жамоаси ҳужумчиси Сон Хён Мин Қатарда бўлиб ўтадиган 2022 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этишини айтди.
“Ватаним номини ҳимоя қилиш мен учун шараф. Тез орада Қатарда кўришгунча!” — деб Фабритсо Романо ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида пост қолдирди.
Жанубий Кореялик футболчи Чемпионлар лигасидан ўрин олган “Тоттенҳем” – “Марсел” ўйинида Чансел Мбемба билан тўқнашиб кетганидан сўнг, кўзидан жароҳат олганди. Кейинчалик ярим ҳимоячи операция қилинди ва у муваффақиятли ўтди.
Қатардаги турнирни Жанубий Корея терма жамоаси 24 ноябрь куни Уругвайга қарши баҳс билан бошлайди.







