Клопп қўл остида “Ливерпул”нинг энг ёмон кунлари
Ҳозирда инглиз жамоасининг омади юришмаяпти.

“Ливерпул” Юрген Клопп билан ақл бовар қилмайдиган муваффақиятларга эришди. Бироқ, бу вақт орасида омадсиз кечган кунлар ҳам бўлди.
20.12.2015, “Уотфорд” 3:0 “Ливерпул”
Клоппнинг дастлабки ойлардаги “Ливерпул”даги фаолияти омадли ўтмади. У жамоадаги тизимли муаммоларни ҳал қилиши ва ўртамиёна клубларга қарши ўйнаши керак эди. Ўшанда “Уотфорд” турнир жадвалида “қизиллар”дан юқорида эди ва рақибларини осонликча енгарди.
20.03.2016, “Саутгемптон” 3:2 “Ливерпул”
Юрген ва унинг жамоаси учун 2016 йилда “Цент-Мерис”даги мағлубият клуб учун янги даврни бошлаб берди. Шундан сўнг “Саутгемптон” фуболчиси Садио Мане “мерсисайдликлар” сафига келиб қўшилади. Ўша кунги беллашувда Мане иккита гол уришга муваффақ бўлганди.
18.05.2016, “Ливерпул” 1:3 “Севиля”
Лига кубогини пенальтилар cериясида “Манчестер Сити”га ютқазиш, Европа лигаси финали учун кечган баҳсда Унаи Эмери жамоасига мағлуб бўлиш клуб учун жуда шармандали эди. Кевин Гамейро ҳисобни тенглаштиргандан сўнг, Коке дубл билан жавоб берганди.
09.09.2017, “Манчестер Сити” 5:0 “Ливерпул”
Инглиз клублари ўртасидаги қарама-қаршилик тарихида жуда кўп қизиқарли эпизодлар кузатилган. Аммо 2017 йилги ўйин “Ливерпул” мухлислари учун энг оғриқли учрашувлардан бири саналади. Маненинг жароҳати ва иккидан гол урган Габриел Жезус ва Лерой Сане.
22.10.2017, “Тоттенхем” 4:1 “Ливерпул”
“Бугунги мағлубиятга фақат ўзимиз айбдормиз”. “Ливерпул”ни Ҳарри Кейн, Сон Хён Мин ва Деле Алли парчалаб ташлаган ўйин тугаши биланоқ “Ливерпул” устози ўз аламларини яшира олмаганди.
26.05.2018, “Реал Мадрид” 3:1 “Ливерпул”
Киевда ўтган Чемпионлар Лигасининг финал ўйинида “Ливерпул” муносиб ўйин кўрсатди. Аммо мағлубият барибир жуда аламли бўлди. Клопп ўзини тута олмади ва мухлисларга қараб шундай деганди: “Чемпионлар лигаси кубогини кўрдик. Ҳамма омад Мадрид томонида эди. Биз ортга қайтмаймиз. Ҳамда кубокни Ливерпулга олиб келамиз”.
01.05.2019, “Барселона” 3:0 “Ливерпул”
Чемпионлар лигасида “Кўк-анорранглилар” билан меҳмонда кечган ўйин Юрген жамоасига катта умидсизлик келтирди. Бироқ, жавоб ўйинида Дивок Ориги ва Жоржинё Вейналдум жамоасининг жонига оро киради.
29.02.2020, “Уотфорд” 3:0 “Ливерпул”
“Ливерпул” билан биринчи даҳшатли мағлубиятдан беш йил ўтиб, Клопп яна бир аламли мағлубиятни қабул қилиб олди. “Уотфорд” билан шармандали учрашув АПЛдаги энг узоқ давом этган мағлубиятсиз церийалардан бирига якун ясади. “Қизиллар” ўшанда қаторасига 18 марта мағлубиятга учрамаганди.
04.10.2020, “Астон Вилла” 7:2 “Ливерпул”
Бу ўйин ҳам тарихга кирди: “мерсисайдликлар” бешта гол фарқи билан мағлуб бўлишди. Бундай ҳолат Клопп даврида атиги уч марта содир бўлди. Ўшанда Маненинг коронавирусга жалиниши ва Алисон Беккернинг жароҳати “Ливерпул”ни сезиларли даражада заифлаштиради.
09.07.2022, “Наполи” 4:1 “Ливерпул”
“Мен ўйинни кўп марта томоша қилдим ва тўғрисини айтсам, бу даҳшатли шоу эди. Ўшанда жамоани қабул қилиб олганимдан бери энг ёмон ўйин бўлди”, — деди Клопп учрашув якунланганидан сўнг.







