“Ливерпул”нинг савдоси пишяпти
Дубайликлар инглиз клубига катта сумма таклиф қилди.

Дубай ҳукумати ва унинг ҳукмрон оиласининг жамоат фонди бўлган “Дубаи Ҳолдинг”нинг инвестиция бўлими бўлган “Дубаи Интернатионал Cапитал” “Ливерпул”ни сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда “Миррор” нашри хабар берди.
Манбага кўра, келишув суммаси тахминан 4,9 миллиард еврони ташкил қилиши мумкин. Шунингдек, араб компанияси 2007 йилдаёқ “Ливерпул”ни сотиб олишга даъво қилган, бироқ 300 миллион евродан сал кўпроқ таклиф клуб томонидан рад этилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Фенwай Спортс Гроуп” раҳбари ва “Ливерпул” хўжайини Жон Анри клубни қайси суммага сотишга тайёрлигини айтган эди. Америкалик тадбиркор 4,6 миллиард евро эвазига жамоа билан хайрлашишга рози.
Жон Анри “Ливерпул”ни 2010 йилда сотиб олган. Унинг бошқаруви даврида клуб Чемпионлар Лигаси (2019), Англия Премьер-лигаси (2020), UEFА Суперкубоги (2019), Англия Кубоги (2022), Англия Суперкубоги (2022), Англия Лигаси кубоги (2022) соҳиби бўлган.







