Бензема Роналдудан хафа
Футболчи жаҳон чемпионатига юқори формада боради.

Яқинда “Олтин тўп”ни қўлга киритган “Реал Мадрид” ҳужумчиси Карим Бензема ушбу соврин ҳақида гапирди.
“Олтин тўпни қўлга киритмагунимча футбол ўйнашни тўхтатмоқчи эмасдим. Мен ҳар доим ўзимга ишонардим, қайсидир нуқтада ўз фазилатларим ва амбицияларим билан ғалаба қозонишимни билардим. Шунинг учун ҳам сўнгги тўрт йил давомида бу совринни қўлга киритиш учун тинимсиз ҳаракат қилдим. Роналду мени табрикладими? Йўқ ҳали эмас.
Мен яхшиман, озгина оғриқ бор эди. Мен ўзимга ғамхўрлик қилдим, формада бўламан ва терма жамоа ўйинига тайёр бўламан, шунинг учун муаммо йўқ.
Биз футбол ўйнашни яхши кўраман. Муаммо шундаки, биз машина эмасмиз. Қайсидир пайтларда жароҳатлар бор, бу нормал ҳолат”, — дея Бенземанинг гапларидан “Марcа” нашри иқтибос келтирди.







