“Барса” таркибини кучайтирувчи футболчи топди
Клуб Франция терма жамоаси аъзосига қизиқмоқда.

“Мундо Депортиво” хабарига кўра, “Бавария” ва Франция терма жамоаси ҳимоячиси Бенжамин Павар “Барселона”нинг қизиқишлари доирасида.
Манбага кўра, франциялик ҳимоячи Каталония клубининг асосий мақсадларидан бири ҳисобланади. Паварднинг “Бавария” билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган ва айни дамда томонлар уни узайтириш борасида музокаралар олиб боришмаяпти. Паварднинг “Барселона”га ўтишига футболчининг позицияси тўсиқ бўлиши мумкин: каталонияликлар франциялик футболчини ўнг қанотда қўллашни режалаштирмоқда. Аммо Паварднинг ўзи келажакда марказий ҳимоячи сифатида ўйнамоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Павард 2019 йилдан бери “Бавария”да ўйнаб келмоқда. Жорий мавсумда 26 ёшли футболчи чемпионатда 13 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди.







