Гана формасини уйида унутиб қолдирди
Бу ҳодиса терма иштирокида аввал ҳам кузатилган.

Гана термаси жамоаси Қатардаги жаҳон чемпионатига формасиз ташриф буюргани маълум бўлди. Қизиғи шундаки, бу ҳодиса Гана термаси тарихида биринчи марта содир бўлаётгани йўқ.
Ганалик журналист Франк Даркуа бу ҳақда twitter саҳифасида маълум қилди. Журналист форма учун масъул бўлган администратор уни тасодифан Ганада қолдириб кетганини ёзди. Қандай қилиб тасодифан катта юкни қолдириб келиш мумкин? Энди расмийлар биринчи ўйинга (24 ноябрда - Португалия билан) ўз вақтида формани тезда олиб келиш учун барча ишларни амалга оширади. Логистика компаниялари бу ҳолатда тезлик билан ишлайди, деб умид қилинмоқда.
2004 йилда - Грециядаги Олимпия ўйинларида ҳам шундай ҳолар кузатилган. Гана футбол иттифоқи (ГФА) котиби Кофи Нциа футболкаларни йиғиб олиб, аэропортга олиб бориш учун жойлаб қўяди. Ўша оқшом ГФА раиси Лондон орқали Афинага учиб кетади, шунинг учун Нциа жамоага қимматбаҳо юкларни етказиб беришига умид қилиб, формаларни ташкилот раиси номи билан белгилаб қўйган. Раис эса ўз номига қандайдир қутиларни олиб кетаётганидан хабари йўқ эди.
Италияга қарши биринчи ўйин олдидан Гана терма жамоаси бош мураббийи жамоаси формасиз қолганини билмаган ҳолда матбуот анжуманига келади. Дастлаб ҳаммаси муаммосиз кечаётган эди. Расмийлар кейинчаклик формаларни талаб қилишганда, ходимлар бунга жавоб тополмай қолишади. Учрашувга бир кун қолганда ҳеч қаерда футболкалар йўқ эди. Лекин улар кутмаган жойдан ёрдам келди. Nike мураббийлардан бирига машғулотларда ишлатиладиган формаларни беради. Унда рақамлар ва футболчиларнинг фамилиялари йўқ эди. Гана делегациясининг раҳбари ГФА собиқ вице-президенти Фред Паппо бўлиб, у Волосдаги спорт дўконини қидириб, формаларнинг орқасига рақамлар қўйиш учун сариқ шортилар сотиб олади. Гана кейинги ўйинга ўзининг сариқ-қизил-қора рангли олдинги либосларида майдонга чиқади.







