энг долзарб

Польшага қулаган ракета Украинага тегишли экани айтилмоқда

НАТО давлатлари ҳолат юзасидан  батафсил текширув зарурлигини айтди.

Польшага қулаган ракета Украинага тегишли экани айтилмоқда

 

АҚШ расмийларининг дастлабки маълумотларига кўра, сешанба куни Польша шарқида қулаган ракета Украина қуролли кучлари томонидан учирилган. Бу ҳақда АҚШ маъмурияти вакилларига таяниб, Associated Press  ахборот агентлиги маълум қилди. 

 

Агентлик маълумотларига кўра, Украина ракетаси Россия ракетасини уриб тушириш учун учирилган.

 

Аввалроқ Польшанинг Украина билан чегарасидаги Пржеводув қишлоғи ҳудудига келиб чиқиши номаълум ракета қулагани, натижада икки киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.

 

Шундан сўнг, расмий Варшава мамлакатдаги айрим ҳарбий қисмларнинг жанговар тайёргарлигини оширишга қарор қилди.

 

НАТОнинг кўплаб давлатлари воқеа юзасидан хавотир билдирди, шунингдек, батафсил текширув зарурлиги қайд этилган.

 

Аввалроқ АҚШ разведкаси ракеталар Москва томонидан Украинада учирилган, бироқ Польша ҳудудига тушган, деб хабар тарқатган эди. Пентагон эса бу маълумотни тасдиқламади.

 

Россия Мудофаа вазирлиги Польша оммавий ахборот воситалари ва расмийларининг баёнотларини вазиятни кескинлаштириш мақсадида “қасддан қилинган провокация” деб атади.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

Польшага қулаган ракета Украинага тегишли экани айтилмоқда | Zamon.uz