Иқтисодиёт

Жаҳон бозорида нефть нархи пасайди

Бу дунёдаги энг йирик нефть импортчисининг талабини камайтириши мумкин.

Жаҳон бозорида нефть нархи пасайди

 

Пайшанба куни нефть нархи геосиёсий кескинликнинг юмшаши, шунингдек, Хитойда CОVID-19 билан касалланиш ҳолатлари сонининг кўпайиши туфайли пасайиб кетди. Бу дунёдаги энг йирик нефт импортчисининг талабини камайтириши мумкин, деб хабар берди Reyters агентлиги.

 

Пайшанба куни эрталабки савдоларда Brent нефти фmючерслари 1,04 долларга ёки 1,1 фоизга пасайиб, Гринвич вақти билан 04:30да (Астана вақти билан 10:30) бир баррели 91,82 долларни ташкил қилди. Wеst TexasIntermediate (WТI) нефти фьючерслари 1,17 доллар ёки 1,4 фоизга арзонлашиб, бир баррели 84,42 долларни ташкил қилди. Шунингдек, кеча Россия нефтини Венгрияга «Дўстлик» нефт қувури орқали етказиб бериш қайта тикланганидан сўнг Brent маркаси 1 фоизга, WТI 1,5 фоизга тушди.

 

«НАТО Россиянинг Польшага ракета ҳужумига жавоб қайтарганидан кейин хом нефт нархи тушиб кетди. Шу билан бирга, Хитойнинг CОVID-19 чекловлари ва глобал иқтисодий кўринишнинг ноқулайлиги туфайли талаб ҳақида хавотирлар мавжуд», — деди Буюк Британияда жойлашган CМC Маrkets таҳлилчиси Тина Тан.

 

Таъкидлаш жоизки, Хитойда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони дунёнинг бошқа мамлакатларига нисбатан паст, аммо Пекин касалликнинг олдини олиш учун CОVIDга қарши қатъий сиёсат юритади. Пайшанба куни Хитойнинг Миллий соғлиқни сақлаш комиссияси кунига 23,000 дан ортиқ янги ҳолатлар ҳақида хабар берди.

custom img

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида нутқ сўзламоқда.

custom img

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Айрим омиллар сабаб реал зарар бироз камроқ бўлиши, иккиламчи оқибатлар ҳисобга олинганда эса йўқотишлар каррасига ортиши эҳтимоли бор.

custom img

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Апрелдаги мустаҳкамланишдан сўнг миллий валюта май ойида долларга нисбатан қадрсизланди. Сўмнинг кунлик тебранувчанлиги эса сезиларли ошди.

custom img

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Мазкур миқдорнинг 85 фоизи ташқи, 15 фоизи ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

custom img

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

“Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” акциялари Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарилди.

custom img

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Зарар инвестициялар қадрсизланиши натижасида юзага келган.

custom img

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

143 205 та субъект солиқ имтиёзларидан, 15 346 та ташкилот божхона имтиёзларидан фойдаланган.

custom img

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Президент барча раҳбарлар учун инвестиция сифати асосий мезон бўлиши шартлигини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"