Иқтисодиёт

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Айрим омиллар сабаб реал зарар бироз камроқ бўлиши, иккиламчи оқибатлар ҳисобга олинганда эса йўқотишлар каррасига ортиши эҳтимоли бор.

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Иқтисодчи Миркомил Холбоев Тошкентда кузатилган электр узилиши иқтисодиётга қанчага тушиши мумкинлиги ҳақида ёзди.

 

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрида бир соат давомида қарийб 42 миллиард сўмлик ялпи ички маҳсулот яратилади.

 

Иқтисодчининг таъкидлашича, агар пойтахтда бир соат электр таъминоти узилса, бу даврда 42 миллиард сўмлик иқтисодий қиймат яратилмай қолади. Лекин айрим тармоқларнинг электрга боғлиқ эмаслиги ва захира генераторлар мавжудлиги сабабли реал зарар бироз камроқ бўлиши мумкин.

 

Шу билан бирга, электр узилишининг иккиламчи оқибатлари ҳисобга олинса, иқтисодий йўқотишлар каррасига ортиши мумкинлиги ҳам қайд этилди.

 

Оддий ҳисоб-китобларга кўра, бир соатлик электр узилиши натижасида иқтисодиёт камида 3,5 миллион АҚШ доллари миқдорида йўқотишга учраши эҳтимоли бор.

 

Эслатиб ўтамиз, 2026 йил 4 июнь куни соат 12:41 да Тошкент иссиқлик электр станциясидаги трансформаторда носозлик юзага келди.

 

Ҳодиса оқибатида Миробод, Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Шайхонтоҳур ва Олмазор туманларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида вақтинчалик узилиш кузатилган.

 

Соат 13:22 ҳолатига кўра, барча истеъмолчиларнинг электр таъминоти тўлиқ қайта тикланди.

 

Бу ҳолат метрополитен фаолиятига ҳам таъсир кўрсатиб, айрим йўналишларда поездлар ҳаракати вақтинча тўхтатилди. Соат 14:16 да эса Тошкент метрополитенининг барча йўналишлари ва бекатларида электр таъминоти тўлиқ тикланди.

 

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида нутқ сўзламоқда.

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Апрелдаги мустаҳкамланишдан сўнг миллий валюта май ойида долларга нисбатан қадрсизланди. Сўмнинг кунлик тебранувчанлиги эса сезиларли ошди.

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Мазкур миқдорнинг 85 фоизи ташқи, 15 фоизи ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

“Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” акциялари Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарилди.

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Зарар инвестициялар қадрсизланиши натижасида юзага келган.

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

143 205 та субъект солиқ имтиёзларидан, 15 346 та ташкилот божхона имтиёзларидан фойдаланган.

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Президент барча раҳбарлар учун инвестиция сифати асосий мезон бўлиши шартлигини билдирди.

Бухорода уй-жой соҳасидаги 1,8 триллион сўмлик пул айланмаси яширилган

Бухорода уй-жой соҳасидаги 1,8 триллион сўмлик пул айланмаси яширилган

Шавкат Мирзиёев мамлакатда яширин иқтисодиётга қарши курашиш масалаларини танқидий муҳокама қилди.