Иқтисодиёт

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

143 205 та субъект солиқ имтиёзларидан, 15 346 та ташкилот божхона имтиёзларидан фойдаланган.

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Президент фармони асосида корхоналарнинг 2025 йил якуни бўйича солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланиш ҳолатига оид маълумотларнинг очиқ эълон қилиниши таҳлил қилинди.

 

Маълумотларга кўра, ҳисобот даврида умумий қиймати 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзлари қўлланилган.

 

 

Хусусан, 143 205 та субъект солиқ имтиёзларидан фойдаланган бўлиб, уларнинг умумий ҳажми 119 трлн сўмни ташкил этган. Шундан 139 020 та юридик шахс томонидан 118,9 трлн сўм, 4 185 та якка тартибдаги тадбиркор томонидан эса 120,7 млрд сўм миқдорида имтиёзлардан фойдаланилган.

 

 

Шу билан бирга, 15 346 та ташкилот божхона имтиёзларидан фойдаланган бўлиб, уларнинг умумий қиймати 59,1 трлн сўмни ташкил этган.

 

Хусусан, давлат аҳамиятига молик лойиҳалар доирасида 12,6 трлн сўм, чет давлатлар ваколатхоналари ва дипломатик агентлари томонидан 345 млрд сўмлик имтиёзлар қўлланилган.

 

 

Бундан ташқари, 75 та хорижий юридик шахснинг Ўзбекистондаги доимий муассасалари томонидан 2,46 трлн сўмлик божхона имтиёзларидан фойдаланилгани қайд этилган.

 

Агентлик маълум қилишича, мазкур йўналишдаги маълумотларнинг белгиланган муддатларда очиқланиши доимий равишда мониторинг қилиб борилади.

 

custom img

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида нутқ сўзламоқда.

custom img

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Айрим омиллар сабаб реал зарар бироз камроқ бўлиши, иккиламчи оқибатлар ҳисобга олинганда эса йўқотишлар каррасига ортиши эҳтимоли бор.

custom img

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Апрелдаги мустаҳкамланишдан сўнг миллий валюта май ойида долларга нисбатан қадрсизланди. Сўмнинг кунлик тебранувчанлиги эса сезиларли ошди.

custom img

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Мазкур миқдорнинг 85 фоизи ташқи, 15 фоизи ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

custom img

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

“Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” акциялари Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарилди.

custom img

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Зарар инвестициялар қадрсизланиши натижасида юзага келган.

custom img

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Президент барча раҳбарлар учун инвестиция сифати асосий мезон бўлиши шартлигини билдирди.

custom img

Бухорода уй-жой соҳасидаги 1,8 триллион сўмлик пул айланмаси яширилган

Шавкат Мирзиёев мамлакатда яширин иқтисодиётга қарши курашиш масалаларини танқидий муҳокама қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"