Иқтисодиёт

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Зарар инвестициялар қадрсизланиши натижасида юзага келган.

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондаги шўба банкини ёпиши сабаб 5 млрд тенге (тахминан 130 млрд сўм) миқдорида зарар қайд этди

 

Маълум қилинишича, зарар инвестициялар қадрсизланиши натижасида юзага келган. Банк 2024 йилда Ўзбекистондаги шўба банк капиталига 7,56 млрд тенге, яъни қарийб 200 млрд сўм инвестиция киритган эди. 2025 йил августида эса раҳбарият мамлакатдаги фаолиятни тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилган.

 

Банк ҳисоботида 5 млрд тенге миқдоридаги зарар фойда ва зарарлар ҳисоботида акс эттирилгани, шўба корхона тугатилишидан қайтарилиши кутилаётган 2,56 млрд тенге актив эса бошқа активлар сифатида қайд этилгани айтилган.

 

Евроосиё банки Ўзбекистон бозорига кириш учун бир неча йил тайёргарлик кўрган эди. Банк камида 2017 йилдан экспансия режалари устида ишлаган, 2022 йилда эса Ўзбекистонда шўба банк очиш учун Қозоғистон регуляторидан рухсат олган. 

 

2024 йил январида Ўзбекистон регулятори томонидан лицензия ҳам берилган. Шунга қарамай, банк 2025 йил ўрталарига келиб фаолиятини тўхтатди.

 

Қайд этилишича, сўнгги йилларда Ўзбекистон бозорини тарк этаётган Қозоғистон компаниялар сони ортмоқда. Хусусан, 2025 йил ёзида Каспиъга алоқадор “Магнум” ритейлери ҳам мамлакатдан чиқиб кетган эди. Компания Ўзбекистон бозорига 2021 йилда кирган, кейинчалик Carrefour дўконлари тармоғини бошқарувчи компанияни ҳам сотиб олган.

 

Бундан ташқари, Тимур Турлов назоратидаги Freedom Bank ҳам Ўзбекистон бозорига чиқиш имкониятларини ўрганаётганини билдирган эди. Аммо кейинчалик компания Қирғизистон бозорига чиқиш режасидан воз кечгани маълум бўлди. Ўзбекистонга оид режалар эса ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.

 

Айни пайтда Ўзбекистонда фаолият юритаётган йирик қозоғистон банкларидан бири Halyk Bank бўлиб, у Tenge Bank орқали ишламоқда. Банк аввалроқ Click тўлов тизими билан акцияларни ўзаро сотиш бўйича музокаралар олиб бораётганини маълум қилган эди.

custom img

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида нутқ сўзламоқда.

custom img

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Айрим омиллар сабаб реал зарар бироз камроқ бўлиши, иккиламчи оқибатлар ҳисобга олинганда эса йўқотишлар каррасига ортиши эҳтимоли бор.

custom img

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Апрелдаги мустаҳкамланишдан сўнг миллий валюта май ойида долларга нисбатан қадрсизланди. Сўмнинг кунлик тебранувчанлиги эса сезиларли ошди.

custom img

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Мазкур миқдорнинг 85 фоизи ташқи, 15 фоизи ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

custom img

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

“Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” акциялари Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарилди.

custom img

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

143 205 та субъект солиқ имтиёзларидан, 15 346 та ташкилот божхона имтиёзларидан фойдаланган.

custom img

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Президент барча раҳбарлар учун инвестиция сифати асосий мезон бўлиши шартлигини билдирди.

custom img

Бухорода уй-жой соҳасидаги 1,8 триллион сўмлик пул айланмаси яширилган

Шавкат Мирзиёев мамлакатда яширин иқтисодиётга қарши курашиш масалаларини танқидий муҳокама қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"