Иқтисодиёт

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

“Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” акциялари Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарилди.

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

Ўзбекистон тарихида илк бор йирик халқаро акциядорлик битими амалга оширилди. “Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” АЖ (UzNIF) акциялари Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарилди.



Мазкур IPО натижасида мамлакат иқтисодиётига қарийб 604 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция жалб қилинди. Ҳозирги кунда жамғарманинг умумий бозор қиймати 1,95 миллиард доллар атрофида баҳоланмоқда.



Энг муҳим жиҳатлардан бири шундаки, эндиликда маҳаллий ва хорижий инвесторлар Ўзбекистоннинг йирик давлат активларига сармоя киритиш ҳамда иқтисодий ўсишдан бевосита даромад олиш имкониятига эга бўлди. Маҳаллий инвесторлар учун акциялар нархи 4,65 сўм этиб белгиланди, жисмоний шахсларга эса 5 фоизлик имтиёз тақдим этилди.



Шунингдек, “BlackRock”, “Franklin Resources”, “Redwheel” каби йирик халқаро инвестиция компанияларининг иштироки Ўзбекистонга бўлган глобал ишонч ортиб бораётганини кўрсатади.



Ушбу битим мамлакат иқтисодиётининг очиқлиги, шаффофлиги ҳамда жаҳон молия тизимига интеграциялашув жараёнининг муҳим босқичи сифатида қайд этилмоқда.

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида нутқ сўзламоқда.

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Айрим омиллар сабаб реал зарар бироз камроқ бўлиши, иккиламчи оқибатлар ҳисобга олинганда эса йўқотишлар каррасига ортиши эҳтимоли бор.

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Апрелдаги мустаҳкамланишдан сўнг миллий валюта май ойида долларга нисбатан қадрсизланди. Сўмнинг кунлик тебранувчанлиги эса сезиларли ошди.

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Мазкур миқдорнинг 85 фоизи ташқи, 15 фоизи ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Зарар инвестициялар қадрсизланиши натижасида юзага келган.

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

143 205 та субъект солиқ имтиёзларидан, 15 346 та ташкилот божхона имтиёзларидан фойдаланган.

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Президент барча раҳбарлар учун инвестиция сифати асосий мезон бўлиши шартлигини билдирди.

Бухорода уй-жой соҳасидаги 1,8 триллион сўмлик пул айланмаси яширилган

Бухорода уй-жой соҳасидаги 1,8 триллион сўмлик пул айланмаси яширилган

Шавкат Мирзиёев мамлакатда яширин иқтисодиётга қарши курашиш масалаларини танқидий муҳокама қилди.