Қатар-2022нинг финалида кимлар тўқнаш келиши мумкин
Сўз Неймарга.

Бразилиялик ҳужумчи Неймар бўлажак жаҳон чемпионати фаворитларини айтди. Шунингдек, Англия терма жамоасининг энг яхши футболчилари ҳақида ҳам гапирди.
“Жаҳон чемпионати кутилмаган ҳодисаларга бой. Кўпчилик уларга ишонмаса ҳам, кутилмаганда рақобатда ажойиб ишларни амалга оширадиган жамоалар пайдо бўлади. Лекин менимча фаворит Аргентина, Германия, Испания ва Франция. Бу тўртлик Бразилия билан биргаликда финалга чиқишга қодир. Эҳ, мен Англияни унутдим, лекин уларда ҳам имконият борлиги аниқ! Менга Ҳарри Кейн ва Жейдон Санчонинг ўйини жуда ёқади”, — дея Неймарнинг сўзларидан “Тҳе Телеграпҳ” нашри иқтибос келтирди.
Эслатиб ўтамиз, Жейдон Санчо Англия терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун сўнгги қайдномасига киритилмаган.







