“Uzbekistan airways” талабаларга чегирма эълон қилди
Чегирма Янги йил байрами арафасида тақдим этилади.

Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларида таҳсил олувчи талабаларга авиапарвоз учун чегирма эълон қилинди. Бу ҳақда “Uzbekistan airways” хабар бермоқда.
Қайд этилишича, авиакомпания фақат талабалар учун 22 декабрдан 10 январгача амалга ошириладиган маҳаллий авиақатновларга эконом-класс учун 50 фоиз чегирма эълон қилади.
Бунинг учун Uzbekistan airways Sales филиалига ёки ҳудуддаги аэропорт авиакассасига келиб, талабалик гувоҳномаси, ўқиш жойидан маълумотнома ва паспорт ёки ID-картани тақдим этиш лозим.







