Спорт

Бразилия терма жамоаси Қатар-2022га тайёрми?

Неймар яна бир рекорд ўрнатишга тайёр.

Бразилия терма жамоаси Қатар-2022га тайёрми?

 

Бразилия терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун уй либоси анъанавий сариқ футболка ва кўк шортилардан иборат бўлади. Футболкада леопарднинг нақши мавжуд. Меҳмон эса либоси кўк рангда.

 

Жаҳон чемпионатига йўл

 

Бразилияликлар ЖЧ-2022га биринчи ўринда йў олди. Улар Аргентинадан олти очко кўп тўплади. Шунингдек, Уругвай, Эквадор, Перу, Колумбия, Чили, Парагвай, Боливия ва Венесуэлани ортда қолдирди. Бразилия саралаш босқичида мағлубиятсиз ўтди ва 17 ўйинда атиги 5 та гол ўтказди

 

Бош мураббий - Тите

 

Титанинг жамоадаги тақдирини Қатардаги жаҳон чемпионати ҳал қилади. 61 ёшли мутахассис 2019 йилда Бразилия билан Америка Кубогида ғалаба қозонган ва ЖЧ-2018 чорак финалида иштирокини якунлаган. Унинг Бразилия билан шартномаси жаҳон чемпионатидан сўнг тугайди.

 

Етакчи - Неймар

 

Бу жаҳон чемпионати Неймар учун охиргиси бўлиши мумкин. Ҳозир кўплаб ёш футболчилар унинг ўрнига даъвогарлик қилмоқда ва тўрт йилдан кейин рақобат кучли бўлади. 2014 йилги жаҳон чемпионатида Неймар иккита дубл қайд этди. Хорватия ва Камерунга қарши ўйинларда омадли ҳаракат қилди. Германия билан 1/2 финал учрашувини жароҳати сабаб ўтказиб юборганди.

 

Ёш юлдуз - Винисиус Жуниор

 

Винициус ўзининг илк жаҳон чемпионатида иштирок этади. У икки йил аввал терма жамоадаги дебют ўйинини ўтказган, саралаш босқичида еттита ўйинда майдонга тушган ва Чили дарвозасига гол урган. Бразилиялик футболчи У-15 ва У-17 жамоаларида Жанубий Америка чемпионлигини қўлга киритган ва бир йил аввал Америка кубоги финалчисига айланганди.

 

Бразилиянинг тахминан таркиби ва футболчиларнинг жойлашуви 4-2-4-1 кўринишида бўлиши айтилмоқда.

 

Учрашувлар тақвими

 

Бундай таркиб учун гуруҳдаги ўйинлар ҳам жамоа учун тайёргарлик вазифасини ўташи турган гап. Қолган жамоалар бразилияликлардан очко тортиб олиш учун астойдил ҳаракат қилади.

 

Факт: Неймар тарихда қолиши керак

 

“ПСЖ” форварди терма жамоадаги голлари борасида Пеледан иккита гол ортда қолмоқда.  Афтидан, Неймар жаҳон чемпионатида афсонани ортда қолдириб, терма жамоа тарихидаги энг яхши тўпурарга айланади. Асосий таъқибчи Коутино ҳисобида бор-йўғи 21 та гол бор. Яна бир факт 20 йил давомида тўрт карра жаҳон чемпионлари кучли учликка кира олмай келади.

 

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Бразилия терма жамоаси Қатар-2022га тайёрми? | Zamon.uz