Қатар қироллик оиласи FIFАга яна бир талаб қўйди
Мезбонлар спиртли ичимликлар сотишни тақиқламоқчи.

Қатар қироллик оиласи ЖЧ-2022 вақтида стадионларда мусобақа бошланишига икки кун қолганда пиво сотишни тақиқламоқчи. Бу ҳақда “Тҳе Тимес” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, мусобақа мезбонлари FIFАга босим ўтказиб, жаҳон чемпионатидаги пиво сиёсатини ўзгартириш ва ўйинлар ўтказиладиган саккизта стадионда ичимлик сотилишини тўхтатишни талаб қилган. Эслатиб ўтамиз, ташкилот ишлаб чиқарувчилардан бири билан йирик шартнома имзолаган бўлиб, у Россияда бўлиб ўтган 2018 йилги жаҳон чемпионатида ҳам ичимликларни тақдим этганди.
Эҳтимол, бугун бу масала бўйича қарор пайдо бўлиши мумкин. Қатар ва Эквадор ўртасидаги жаҳон чемпионатининг очилиш ўйинида мухлислар стадионда пиво сотиб ололмайдилар.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2022даги илк ўйин 20 ноябрь, якшанба куни бўлиб ўтади. Унда Қатар терма жамоаси Эквадор билан баҳс олиб боради.







