“Бу ўйинда Россия фаворит”
Рустам Ашурматов Россияга қарши ўйин ҳақида гапирди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Рустам Ашурматов Россия терма жамоаси билан ўтказиладиган ўртоқлик ўйини арафасида ўз фикрларини билдириб ўтди. Ўртоқлик учрашуви эртага, 20 ноябрь куни Тошкентда бўлиб ўтади.
“Бу ўйинда фаворит бўламиз деб ўйламайман. Чунки Россия бу баҳсда фаворит ҳисобланади. Лекин ўйин, менимча, тенг курашлар остида ўтади. Ким ғалаба қозонишини айта олмайман. Бу оддий ўртоқлик ўйини. Биз учун ҳам, рақиб учун ҳам. Биз одатдагидек тайёргарлик кўряпмиз”, — дея Ашурматовнинг сўзларидан “Матч ТВ” иқтибос келтирди.







