Кроос бу таклифга нуқта қўйди
Футболчининг “Реал”даги сафари қарияптими?

“Реал” ярим ҳимоячиси Тони Кроос “Манчестер Сити”га жамоасига ўтишдан бош тортди. Бу ҳақда “Дефенса Cэнтрал” нашрига таяниб “Тҳе Ҳард Таcкле” хабар бермоқда.
Аввалроқ, “Манчестер Сити” раҳбарлари “Реал”даги келажаги ноаниқ бўлиб турган Тони Кроосни клубга таклиф этиш вариантини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берилганди.
Крооснинг амалдаги шартномаси 2023 йилнинг июнида тугайди, яъни футболчи 1 январь куни бошқа клублар билан музокара олиб бориши мумкин. Кроос жорий мавсумда “Реал” сафида 18 та ўйинда майдонга тушди ва уларнинг аксариятида асосий таркибда майдонга тушди. Ярим ҳимоячи ҳисобида битта гол ва тўртта голли узатма бор.







