Спорт

Азар ҳижолат чекаётганини ошкор қилиб қўйди

У ўзини “Реал” сафида Чемпионлар лигасини ютмаганман деб ҳисоблайди.

Азар ҳижолат чекаётганини ошкор қилиб қўйди

 

“Реал Мадрид” ва Бельгия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Эден Азар Мадрид клубидаги омадсиз фаолияти ҳақида гапирди.

 

“Мен “Реал”даги вақтимни омадсизлик деб биламан. Бунчалик кўп жароҳат олиш нормал ҳолат эмас, менда нималарга қодир эканлигимни кўрсатиш имконияти ҳеч қачон бўлмаган. Ўзим учун Чемпионлар лигасида ғалаба қозона олмадим. 1/8 финалда “ПСЖ”га қарши ўйнадим, лекин уларга ҳеч қандай қаршилик кўрсата олмадим. “Челси”да доимо энг зўри бўлганман. “Реал”да эса фақат Зидан даврида яхши ўйинлар ўтказдим. Анчелотти билан кўп гаплашмайман. Умуман олганда, мен ҳеч қачон мураббийларим билан кўп гаплашмайман. Чунки мен нима қилиш кераклиги ҳақида кўрсатма кутаётган футболчилардан эмасман”, — дея Азарнинг сўзларидан “Мундо Депортиво” нашри иқтибос келтирди.

 

Жорий мавсумда Азар клуб сафида 6 та ўйинда майдонга тушди ва битта голли узатмани амалга оширди.

 

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Азар ҳижолат чекаётганини ошкор қилиб қўйди | Zamon.uz