“Бу ҳазил эди”
“Рома” Роналдуни сотиб олмоқчи эмас.

“Рома” бош директори Тиаго Пинту “Манчестер Юнайтед”нинг португалиялик ҳужумчиси Криштиану Роналдуга қизиқиш билдираётгани ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.
“Роналду ҳеч қачон “Рома” учун яхши вариант бўлмаган. Миш-мишлар ўринли эмас. Биз у билан шартнома имзолаш учун ҳеч қандай музокараларни бошламадик”, — дея Пинтонинг сўзларидан журналист Фабрицио Романо ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида иқтибос келтирди.
Олдинроқ Роналду Манчестер клуби билан боғлиқ муаммолар сабаб жамоадан кетиши ҳақидаги хабарлар тарқалганди.







