Спорт

Қатар-2022: Футболчиларнинг асосий ёрдамчиси ҳақида эшитдингизми?

“Ал Риҳла”нинг сиз билмаган хусусиятлари.

Қатар-2022: Футболчиларнинг асосий ёрдамчиси ҳақида эшитдингизми?

 

2022 йил 30 март куни FIFА 2022 йилги жаҳон чемпионатининг тўпини тақдим этди. Ташкилот олдин футбол тўпининг тасвирини эълон қилди ва унда Қатарнинг бир қатор шаҳарлари тартибсиз жойлашгани акс этган. Тўпга “Ал Риҳла” номи берилди, бу арабча “саёҳат” деган маънони англатади.

 

Тўпни FIFА билан кўп ўн йиллар давомида яқиндан ҳамкорлик қилиб келаётган “Адидас” компанияси яратган. Немис компанияси 1970 йиллардан бери жаҳон чемпионатлари учун тўп ишлаб чиқаради. Ҳозиргиси эса мутахасисларнинг айтишича аввалгиларидан мутлақо фарқ қилади.

 

“Бу “Адидас”дан ажойиб, бардошли ва юқори сифатли тўп”, — деди Жан-Франсуа Пати, FIFА маркетинг бўйича директори. Бу Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатидаги юлдузларга ҳам, бутун сайёрамиздаги футболчиларга ҳам ёқади. Ушбу тўпнинг саёҳати турнирнинг ажойиб ўтишини ифодалайди ва мухлисларга мусобақани юқори кайфиятда томоша қилиш учун яхши имконият яратади. 

 

Тўп “Адидас” лабораторияларида шамол туннеллари ёрдамида, шунингдек, майдонда синчковлик билан синовдан ўтказилган. “Ал Риҳла” қисман янги панель шакли ва сирт тузилиши туфайли энг юқори даражадаги аниқлик ва ишончлиликни таъминлайди.

 

Тўпнинг асосий дизайн хусусияти “CТР-Cоре” технологиясига тегишли. Бу аниқлик ва изчилликни оширадиган инновацион усулдир. Тўпнинг шакли ҳаво босимига мослашиш билан бирга тез ва аниқ ўйнашга ёрдам беради. “СпеэдШелл” технологияси микро ва макро-текстурали полиуретан шарли қобиқдир. Панелларнинг шакли 20 қисмдан иборат. Улар парвоздаги аниқлик ва барқарорликни ошириш учун аэродинамикани яхшилайди.

 

“Ўйинлар тезлашмоқда. Бу эса тўпларга бўлган сифат даражасини ҳам оширмоқда” — дейди “Адидас” футбол графикаси ва кийим дизайни бўйича директори Франсиска Лўффелман. Янги дизайндаги тўп ҳавода ҳаракатланаётганда сезиларли даражада юқори тезликни сақлаб қолиш имконини беради. Дунёдаги энг йирик спорт тадбири учун биз юқори инновациялар ёрдамида имконсиз нарсани яратишга муваффақ бўлдик. Компания ҳозирги кунга қадар энг тез ва аниқ тўпни яратди”.

 

Тўп атроф-муҳитни ўрганган ҳолда яратилган. “Ал Риҳла” Қатар маданияти, меъморчилиги ва байроғидан илҳомланган. Марварид фонидаги қалин, ёрқин ранглар жаҳон чемпионатига мезбон мамлакатни ва ўйиннинг тобора ортиб бораётган тезлигини англатади.

 

Бундан ташқари, “Cоннеcтед Балл” технологияси ҳам қўлланилган. У ВАР расмийларига реал вақтда тўп ҳақида аниқ маълумот беради. Ҳакамлар мисли кўрилмаган даражадаги маълумотларни олади, бу уларга тез ва аниқ қарорлар қабул қилиш имконини беради. Бундан ташқари тўп ўйин давомида жуда ҳам кўп кузатиладиган офсайдни аниқлашда яхши ёрдам бўлиши мумкин.

 

Ҳакамлар ўйинчиларнинг тўпга ҳар бир тегиниши бўйича маълумотларга эга бўлади, бу эса офсайд ҳолатини аниқроқ аниқлайди. Технология Араб кубоги ва 2021 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида аллақачон синовдан ўтган.

 

Нуфузли “Тҳе Атҳлетиc” нашри исми ошкор қилинмаган профессионал дарвозабон билан биргаликда тўпнинг хусусиятларини баҳолади. Хулоса: “Тўпнинг ёпишқоқ қопламаси борлигини ҳис қилдим. Баъзида уни қўл билан ушлайман деганингизда сирғаниб кетади”.

 

2010 йилги жаҳон чемпионати учун ҳам компания “Жабулани” номли тўпларни эълон қилганди. Ушбу тўп ҳам кўплаб дарвозабонларнинг қаттиқ танқидига учраганди. Чилилик Клаудио Браво буни пляж тўпи деб атаганди, инглизлар поспони Девид Жеймс қисқа қилиб, “Даҳшатли” деган таьрифни айтганди. Бразилиялик Жулио Сезарнинг айтишича, “Жабула”ни супермаркетда харид қилиш мумкин бўлган тўпга ўхшайди.

 

“Атлетик” нашрининг таъкидлашича, “Ал Риҳла” ҳавода қандайдир даҳшатли ва олдиндан айтиб бўлмайдиган юналишда парвоз қилади. Аммо бу “Жабулани” каби экстремал эмас. Ҳозирда ҳамма нарса ижобий кўринмоқда. “Ал Риҳла” ЖЧ-2010 тўпи каби танқидларга учрамаслигини эса вақт кўрсатади?

 

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Қатар-2022: Футболчиларнинг асосий ёрдамчиси ҳақида эшитдингизми? | Zamon.uz