FIFA Германияни жазоламайди
Кеча немислар мундиалдаги илк учрашувини ўтказди.

FIFА Германия терма жамоасига Қатардаги жаҳон чемпионатида Япония терма жамоаси билан ўйин олдидан норозилик билдиргани учун интизомий жазо чораларини қўлламайди. Бу ҳақда “Скй” нашри журналисти Роб Харрис ижтимоий тармоқларида маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, ўйин олдидан Германия терма жамоасининг барча футболчилари жамоавий суратда оғзини қўллари билан ёпишган эди. Жамоа суратига Германия терма жамоасининг асосий таркибидаги барча футболчилар, жумладан, жамоа сардори Мануэл Ноер ҳам худди шундай ишора билан чиқди. Бундай имо-ишорага Қатардаги турнир ўйинларида камалак боғичини тақиш тақиқлангани сабаб бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Германия – Япония учрашуви 2:1 ҳисобида японияликларнинг иродали ғалабаси билан якунланди.







