Роналдунинг кейинги тақдири ҳал бўляпти
У айни вақтда Қатардаги жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда.

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Бразилиянинг “Фламенго” футбол клубига ўтиши мумкин. Бу ҳақда “Вежа” нашри хабар берди.
Манбага кўра, “Фламенго” раҳбарияти Роналдуга шартнома таклиф қилиш имконияти бўйича музокаралар олиб бормоқда. Португалияликнинг трансфери Либертадорес кубоги ўйинлари арафасида жиддий кучайиш имконияти сифатида қабул қилинмоқда. Роналду билан музокаралар ҳали бошланмаган, аммо клуб унга қизиқиш билдирган.
Аввалроқ, Роналду аввалги клуби “Манчестер Юнайтед” билан шартномани бекор қилгани маълум бўлганди. Бу ҳужумчининг британиялик журналист Пирс Морган билан шов-шувли интервьюсидан кўп ўтмай содир бўлди. 37 ёшли португалиялик жорий мавсумда 16 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.







