Спорт

Бельгияда етишиб чиққан “Олтин” авлод

Бу қандай амалга оширилган?

Бельгияда етишиб чиққан “Олтин” авлод

 

2000 йиллар бошида, бутун Бельгия футболида катта ўзгаришларга қўл урилди. Сабаби “Олтин” авлодни тайёрлаш бўйича режалар ишлаб чиқилди. “Генк” ёш футболчиларни етиштиришга катта маблағ сарфлади. 2003 йилда “Кристал Арена” ёнида футбол маркази очилди. У эса тез орада Европанинг топ клублари учун иқтидорларни етказиб берувчи марказлардан бирига айланди.

 

Жаҳон чемпионати олдидан “Генк” устози ва скаути Мишел Рибейро Бельгиянинг кенгайтирилган таркиби суратини жойлаштирди ва ушбу академияда етишиб чиққан етти нафар футболчига алоҳида эътибор қаратишни сўради. Булар Тибо Куртуа, Коэн Кастелс, Артур Тит, Тимоте Кастаня, Янник Феррейра Карраско, Кевин Де Брюйне ва Леандро Троссард.

 

“Бу фақат менинг меҳнатларим натижаси эмаслиги аниқ. Академиямизда барча бир мақсад йўлида – ёш йигитларни тарбиялаш, юқори савияда ўйнаш имкониятини бериш устида ишламоқда. Бу йигитлар ҳозир жаҳон чемпионатида эканликларини тушунганимда ҳаяжонга тушаман... Кевин, Куртуа, ҳозир ҳам жуда кучли ўйин кўрсатмоқда”, — дея Рибейронинг сўзларидан “Тҳе Атҳлетиc” иқтибос келтирди.

 

Аммо “Генк”нинг сермаҳсуллиги фақат Бельгия терма жамоаси билан чекланмади. Калиду Кулибали (Сенегал), Сергей Милинкович-Савич (Сербия), Ёахим Меҳле (Дания), Херардо Артеага (Мексика), Билал Эл-Ханнус (Марокаш), Анжело Прециадо (Эквадор), Жуня Ито (Япония) ва Денни Вукович (Австралия) каби футболчиларни етиштириб чиқарди.

 

“Биз ҳар доим яхши ўйинчиларни қидирамиз. Агар улар жисмонан бақувват бўлмаса ҳам, биз уларни қабул қиламиз. Биз истеъдодни қадрлаймиз. Натижа қизиқтирмайди (аниқроғи, ёшлар футболида). Кўплаб бошқа клублар ўйинларда ғалаба қозониши керак. Биз ҳам ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз, лекин бу асосий нарса эмас. Асосий мақсад йигитлар яхши, замонавий футбол ўйнашларидир”, — дея давом этади Рибейро.

 

“Генк”да Рибейронинг ўрни беқиёс. Қисқа футболчилик фаолиятидан сўнг (у 28 ёшида фаолиятини жароҳатлар туфайли тугатди). Собиқ ярим ҳимоячи кейинчалик мураббийлик қилди.

 

Рибейро жамоасининг машғулотлардан ташқари скаутлик билан ҳам шуғулланади. 2016 йилдан бери “Генк” “СcиСпортс” агентлигининг “СоccэрЛаб” платформаси билан ҳамкорлик қилади. Рибейро кўп йиллар давомида ёш йигитларнинг ютуқларини кузатиб боради ва уларнинг кучли томонларини қайд этади.

 

“Мен Де Брюйнени 15 ёшлигини жуда яхши эслайман. Кевин яхши ўйинчи эди, лекин бу даражада эмасди. Бироқ, биз дарҳол унинг қандайдир иқтидори борлигини сездим. У ҳар доим тинглашни биларди, ривожланишни хоҳларди”.

 

Шу билан бирга, Рибейро ҳамкасбларининг эслашларига кўра, Де Брюйне хатти-ҳаракатларида муаммоларга дуч келган: “Кевин қийин даврларни бошидан ўтказган. “Генк”да у югуриш ва куч машқларини ёқтирмасди”.

 

Мишел Рибейро

футбол мураббийи, скаут

 

“Биз ўйинчиларни турли позицияларда ривожлантирамиз, шунинг учун “Генк” ҳар доим А, Б ва C режаларига эга. Мен кўп ҳайратга солган - Кристиан Бентеке. Дивок Ориги “Генк” тизимида кучли вингер. Умуман олганда Де Брюйне, балки, керак бўлса, дарвозада ҳам ўйнай олади. Троссард ва Cаррасcо кўп қиррали футболчилар. Вилфрид Ндиди ҳам бизда ўйнади. У ҳимоявий ярим ҳимоячи”.

 

“Генк”нинг стратегияси аллақачон клубга 2010/2011 ва 2018/2019 йилги мавсумларда икки марта чемпионликни олиб келган. Аммо етакчилар кетгач, барқарорликни сақлаб қолиш қийин бўлган. Чунки, “Брюгге” ва “Андерлехт” каби кучли рақобатчилар бор эди.

 

Сўнгги 15 йиллик натижаларига кўра, “Генк” трансфер харажатлари ва даромадларидаги ижобий фарқ бўйича дунёнинг кучли 50 та клублари қаторига киради. Клуб 288,54 миллион евро ишлаб топган ва 187,27 миллион евро сарфлаган. Ва сўнгги пайтларда фарқ кенгайиб бормоқда. “Генк” ажойиб ўйинчиларни етиштириб беришини аллақачон исботлаб бўлди, шунинг учун клубнинг академияси “Аякс” ёки “Саутгемптон” академияси каби ҳурматга сазовор бўлиб бормоқда.

 

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Бельгияда етишиб чиққан “Олтин” авлод | Zamon.uz