Бразилия терма жамоасида вирусли касаллик тарқалдими?
Айрим футболчилар машғулотларни ҳам ўтказиб юбормоқда.

Бразилия терма жамоасининг лагерида вирусли касаллик тарқалган. Бу ҳақда “Гоал” нашри хабар берди.
Манбага кўра, гриппга ўхшаш аломатлар туфайли Антони, Лукас Пақуэта ва Алисон сўнгги кунларда машғулотларда ўтказиб юборишган. Манба шунингдек, терма жамоа ЖЧ-2022 2-турида Швейцарияга қарши ўйнашга ҳали тайёр эмаслигини, бош мураббий Тите ҳам ўйин учун таркибни аниқлагани йўқлигини маълум қилган. Жароҳатлари туфайли Неймар ва Данило ўз жамоасига ёрдам бера олмайди.
Эслатиб ўтамиз, Бразилия гуруҳ босқичининг 2-турида Швейцария билан тўқнаш келади. Учрашув бугун бўлиб ўтади.
Дастлабки ўйинда Бразилия Сербияни 2:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, Швейцария Камерундан минимал ҳисобда устун келган.







