Мората: “Германия мундиал фаворитларидан бири”
Футболчи немисларга қарши ўйин ҳақида гапирди.

Испания терма жамоаси ва “Атлетико” ҳужумчиси Алваро Мората Қатарда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида Германияга (1:1) қарши ўйинни сарҳисоб қилди.
“Бу ажойиб жамоа, уларда яхши имконият бор эди ва улар ундан фойдаланишди. Энг яхши футболчиларимизга босим ўтказишди ва бу жамоада жаҳон чемпионатида ғалаба қозониш имконияти юқори. Биз ишлашда давом этишимиз ва барчасига жиддий қарашимиз керак”, — дея Моратанинг сўзларидан “Марcа” нашри иқтибос келтирди.
Эслатиб ўтамиз, Мората иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушганидан сўнг Германия дарвозасига гол урди.
Испания икки турдан кейин 4 очко билан “Э” гуруҳида пешқадамлик қилмоқда. Германия эса бир очко билан тўртинчи ўринда. Иккинчи ўринда Япония (3), учинчи ўринда Коста-Рика (3) жойлашган.







