“Барселона”нинг муваффақияти Испаниянинг муваффақиятими?
Клуб президенти жамоасини яна бир бор “кўк”ларга кўтарди.

“Барселона” президенти Жоан Лапортанинг фикрича, Испания терма жамоасининг ҳозирги ҳолати бош мураббий Хавининг Каталония клубида қилган яхши ишлари билан боғлиқ.
“Агар жамоа ҳозир яхши натижа кўрсатаётган бўлса, бу Хавининг “Барселона”даги ижобий ишларининг натижасидир”, — дея Лапортанинг сўзларидан “Марcа” нашри иқтибос келтирди.
Эслатиб ўтамиз, “Барселона”нинг 8 нафар футболчиси жаҳон чемпионатида Испания терма жамоаси сафида тўп сурмоқда. Булар Хорди Алба, Алекс Балде, Эрик Гарция, Серхио Бускетс, Гави, Педри, Ансу Фати ва Ферран Торрес.
1-турда Испания Коста-Рикани 7:0 ҳисобида мағлуб этди, кейин эса Германия билан дуранг ўйнади (1:1). Сўнгги турда Луис Энрике шогирдлари Япония термаси билан тўқнаш келишади.







