“Ҳаёлингизга ҳам келтирманг”
“ПСЖ” хўжайини Мбаппенинг жамоадан кетиши ҳақида гапирди.

“ПСЖ” хўжайини ва президенти Носир Ал-Хелайфи ҳужумчи Килиан Мбаппенинг кетиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.
“Мен бу саволга ҳар ой, ҳар ҳафта ва ҳар куни жавоб беришим керак. У ҳозиргина шартномасини янгилади, барчамиз хурсандмиз. Жамоа мавсумда бирорта ҳам ўйинда мағлуб бўлмади, биз аллақачон кетма-кет 100 ўйин учун чипталарни сотганмиз”, — дея Ал-Хелайфидан иқтибос келтиради “Марcа”.
Мбаппе Қатарда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида Франция терма жамоасининг бир қисми ҳисобланади. Ҳужумчи ўз жамоасининг Австралия (4:1) ва Дания (2:1) устидан қозонилган ғалабаларида иштирок этиб, ушбу учрашувларда учта гол урди. Бу 23 ёшли Мбаппега Франция терма жамоасидаги голлари борасида афсонавий Зинедин Зиданга етиб олиш имконини берди.
Франция муддатидан аввал турнирнинг плей-офф босқичига йўлланмани қўлга киритди.







