Маҳаллада дув-дув гап…
Бускетс мухлисларни миш-мишларга ишонмасликка чақирди.

“Барселона” ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс 2023 йилнинг ёзида Американинг “Интер Маями” клуби футболчисига айланиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотларга изоҳ берди.
“Йўқ, мен ҳали ҳеч нарсага қарор қилганим йўқ. Оммавий ахборот воситаларида жуда кўп хабарлар бор, лекин мен ҳеч қандай клуб билан ҳеч нарса имзолаганим ёки музокара ўтказганим йўқ. Мен февраль ойида фаолиятимни қаерда давом эттириш ҳақида қарор қабул қилмоқчиман, лекин ҳозир эмас”, — дея футболчининг сўзларидан “Эл Ларгуэро” нашри иқтибос келтирди.
Бускетс бутун фаолиятини “Барселона” сафида ўтказди. У клуб академиясини тамомлаган ва 2008 йилдан бери асосий жамоада ўйнамоқда. Жорий мавсумда Серхио Ла Лиганинг 12 та ўйинида қатнашди, бироқ бирорта ҳам гол уришга муваффақ бўлмади. Айни дамда Каталония клуби 14 турдан кейин 37 очко жамғариб, Ла Лигада биринчи поғонани банд этиб турибди.







