энг долзарб

Янги тадқиқот: камида 3.6 миллиард одам сув танқислигига дуч келмоқда

Бутунжаҳон метеорология ташкилотининг сув ресурсларига оид янги ҳисоботи эълон қилинди.

Янги тадқиқот: камида 3.6 миллиард одам сув танқислигига дуч келмоқда

 

2050 йилда сайёра аҳолисининг 5 миллиарди сув танқислиги билан тўқнашади. Бу ҳақда Бутунжаҳон метеорология ташкилотининг “Глобал сув ресурслари ҳолати” ҳисоботида сўз боради.

 

“Сўнгги вақтларда иқлим ўзгариши оқибатлари айнан сув ресурслари ҳолатида яққол сезилмоқда: биз интенсив ва узоқ давом этадиган қурғоқчиликлар, экстремал тошқинлар, номутаносиб ёғингарчиликлар ва музликлар эришининг тезлашишига гувоҳ бўляпмиз”, – деган ташкилот бош котиби Петтери Таалас.

 

Унинг сўзларига кўра, бу каби ўзгаришлар иқтисодиёт, экотизим ва кундалик ҳаётнинг барча соҳаларига салбий таъсир ўтказмоқда. Ҳисоботда ҳозирги кунда 3.6 миллиард одам энг камида бир ой сув етишмовчилиги билан тўқнаш келаётгани қайд этилган.

 

2001-2018 йилларда Ер сайёрасидаги барча табиий офатларнинг 74 фоизи сув билан боғлиқ бўлган. 2021 йилда Ернинг катта майдонларида сўнгги 30 йилда кузатилмаган қурғоқчилик юз берган. Масалан, Жанубий Американинг Рио-де-Ла-Плата ҳудудида 2019 йилдан буён барқарор қурғоқчилик кузатилмоқда. Амазониянинг жануби ва жануби шарқи, Колорадо, Миссури ва Миссисипи дарёлари  ҳавзаларида ҳам шундай ҳолатни кўриш мумкин.

 

Африканинг Нигер, Вольта, Нил ва Конго дарёларида сув даражаси 2021 йилда одатдагидан паст бўлган. Россия ва Марказий Осиёнинг айрим минтақаларида ҳам шундай вазият кузатилган.

 

Ҳисобот муаллифларининг фикрича, узоқ истиқболда Бразилиянинг Рио-Сан-Франциско, Патагония, Ганга ва Ҳинд дарёларининг юқори оқими ва АҚШ жануби-ғарбидаги дарё ҳавзаларида сув баланси камайиб боради.

 

 

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

Янги тадқиқот: камида 3.6 миллиард одам сув танқислигига дуч келмоқда | Zamon.uz