Бўридан қўрққан тўқайга кирмас
Луис Энрике бир ҳақиқатни айтди.

Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис Энрике бугун Қатарда бўлиб ўтаётган ЖЧ-2022 гуруҳ босқичининг 3-тури доирасида Япония терма жамоасига қарши ўтказиладиган учрашув олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Тўртта жамоанинг ҳар бири ҳали ҳам гуруҳдан чиқа олади. Коста-Рика ҳам Германияни мағлуб этиши мумкин. Биз тахмин қилмоқчи эмасмиз. Турнирнинг чорак финалида Бразилия билан ўйнаймизми, фарқи йўқ. Биз Японияни мағлуб этиб, гуруҳда биринчи ўринни эгаллашни истаймиз”, — деди мураббий.
“Э" гуруҳининг барча аъзолари охирги тур олдидан Қатар мундиалининг 1/8 финалига чиқишга даъво қилмоқда. Гуруҳда Испания якка пешқадам, Луис Энрике шогирдлари тўрт очко жамғаришган. Япония 3 очко билан иккинчи ўринда бўлса, Коста-Рикада ҳам шунча очко бор. Германия 1 очко билан охирги ўринни эгаллаб турибди.







