Ван Гал баланд дорга осилмаяптими?
У жаҳон чемпиони бўлмоқчи.

Нидерландия терма жамоаси бош мураббийи Луи ван Гал Бельгия терма жамоасида ишлаш имконияти ҳақидаги саволга жавоб берди ва Нидерландиай терма жамоасининг Қатарда бўлиб ўтаётган ЖЧ-2022даги мақсадлари ҳақида гапирди.
“Биз жаҳон чемпиони бўлишни хоҳлаймиз. Олдинда тўртта ўйин бор, кейин нима бўлишини кўрамиз. Агар жаҳон чемпионатида ғолиб чиқсак, албатта шартнома таклифларини қабул қиламан. Лекин, Нидерландия матбуотининг ёзишича, биз чемпион бўла олмаймиз. Бельгия ажойиб мамлакат, менга жуда ёқади. Ҳозир Нидерландия терма жамоаси билан ишлаяпман. Биз эса айни вақтда жаҳон чемпиони бўлишни истаймиз”, — дея “Мундо Депортиво” нашри мураббийнинг сўзларидан иқтибос келтирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бельгия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес терма жамоадаги вазифасини тарк этганди. Ван Гал Нидерландияни Қатарда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатининг “А” гуруҳида биринчи ўрин олиб плей-офф босқичига олиб чиқди. 1/8 финалда голландлар эртага АҚШ термасига қарши баҳс олиб боради.







