Футбол бўйича Жаҳон чемпионати формати ўзгариши мумкин
ЖЧ—2026’да 48 та жамоа иштирок этиши кутиляпти.

2026 йили АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида 48 та жамоа иштирок этиши кутиляпти.
Ташкилотчилар 48 та жамоани учта иштирокчидан иборат 16 та гуруҳга ажратишни режалаштирганди. Бироқ энди тўртта иштирокчидан иборат 12 та гуруҳга ажратиш масаласини муҳокама қилинмоқда.
Ҳозирча бу бўйича бир қарорга келинмаган. Манфаатдор томонлар келгуси ойларда шу масалани яна муҳокама қилади ва сўнгги қарор қабул қилиниши керак.
Экспертлар фикрига кўра, кўпроқ ўйинлар ўтказилиши эвазига турнир яна бир неча кунга узайса, ФИФА ҳам, йирик ҳомийлар ҳам эътироз билдирмайди. Улар чипта сотиш, транслясия ва бошқа имтиёзлар орқали қўшимча даромад олиши мумкин.








