Лопартани ниятидан қайтаришди
У Мессини “Барселона”га олиб келмоқчи бўлган.

“ПСЖ” ҳужумчиси Лионел Мессининг “Барселона”га қайтиши даргумон. Каталония клуби раҳбарияти ҳужум чизиғида ёшроқ футболчини қўлга киритишни афзал кўрмоқда. Бу ҳақда “Эл Наcионал” нашри хабар берди.
Манбага кўра, “Барселона” директорлар кенгашида Мессининг қайтиши ва “Манчестер Сити”дан Бернарду Силванинг трансфери ўртасидаги танлов борасида узоқ вақтдан бери баҳс-мунозаралар бўлиб ўтган. Жамоа президенти Жоан Лапорта дастлаб афсонавий аргентиналик футболчининг қайтишини ёқлаган эди, бироқ директорлар кенгаши уни ёшроқ футболчини сотиб олишга кўндиришган.







