16 ёшли футболчига 60 миллион евро тўлашмоқчи
Бу таклиф “Реал Мадрид”га тегишли.

Мадриднинг “Реал” клуби “Палмейрас” ҳужумчиси Андрикга қизиқиш билдирмоқда. Томонлар музокаралар олиб боришди, унда испан клуби 16 ёшли бразилиялик футболчи учун бонуслар билан бирга 60 миллион евро таклиф қилди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо ўзининг twitter саҳифасида хабар берди.
Манбага кўра, томонлар ўртасида музокаралар давом этмоқда. “Челси” ва “ПСЖ” ҳам Андрикни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бироқ, улар рақобатда мадридликлардан ортда қолишади.
Эслатиб ўтамиз, Эндрик 2024 йилнинг ёзида, 18 ёшга тўлгандагина Европа клуби футболчисига айланиши мумкин.







