Гави Марокашнинг имкониятларини юқори баҳолади
Бугун Испания африкаликларга қарши майдонга чиқади.

Испаниялик ярим ҳимоячи Гави Марокашга қарши жаҳон чемпионати 1/8 финал учрашуви арафасида ўз тахминлари билан ўртоқлашди.
“Бу жаҳон чемпионати, плей-офф босқичи. Марокашга қарши жуда қийин ўйин бўлиши кутилмоқда. Уларнинг ажойиб жамоа эканига аллақачон гувоҳ бўлганмиз. Мен барча жамоаларни ҳурмат қиламан, лекин ҳеч кимдан қўрқмайман. Албатта, Бразилия фаворитлардан бири, аммо эҳтимолий ўйинимиз ҳақида ўйлаш бефойда. Биз бор этиборимизни кейинги рақибга қаратишимиз керак, Японияга қарши ўйин буни исботлади”, — дея Гавининг сўзларидан “Марcа” нашри иқтибос келтирди.
Эслатиб ўтамиз, Испания ва Марокаш учрашуви бугун бўлиб ўтади.







