Грандлар футболчи талашмоқда
У айни дамда Қатардаги мундиалда иштирок этмоқда.

“Лейпциг” ҳимоячиси Жошко Гвардиолга Европанинг тўртта топ-клуби қизиқиш билдирмоқда. Гап Англиянинг “Челси” ва “Манчестер Юнайтед”, шунингдек, Испаниянинг “Реал” ва “Барселона” жамоалари ҳақида кетмоқда. Бу ҳақда журналист Флориан Плеттенбург twitter саҳифасида хабар берди.
Гвардиол Загребнинг “Динамо” жамоаси таркибида 11 йил ўйнаган. 2021 йилнинг ёзида “Лейпциг” унинг шартномасини 18,8 миллион еврога сотиб олди. Гвардиолнинг нархи ҳозирда 60 миллион еврога баҳоланмоқда. Бу мавсумда ҳимоячи барча мусобақаларда 19 та ўйинда битта гол урди. Жамоалар ўртасидаги келишув 2027 йилда якунига етади.
Гвардиол айни дамда Хорватия терма жамоаси сафида Қатарда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида тўп сурмоқда. Унинг жамоаси чорак финалга чиқди ва у ерда Бразилия терма жамоаси билан ўйнайди.







