энг долзарб

БМТ: Табиат билан “тинчлик шартномаси” тузиш вақти келди

Ташкилот жаҳон ҳамжамиятини ушбу шартномага қўшилишга чақирди.

БМТ: Табиат билан “тинчлик шартномаси” тузиш вақти келди

 

 Жаҳон ҳамжамияти табиат асраш билан боғлиқ миллий ҳаракатлар режаларини ишлаб чиқиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш чоралари вa ривожланаётган мамлакатларни молиявий қўллаб-қувватлашни назарда тутадиган шартнома тузиши керак. Бу ҳақда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Монреалда биохилма-хиллик бўйича конференцияда сўзлаган нутқида айтиб ўтди.

 

"Табиат билан тинчлик битимини тузиш вақти келди. Бунинг uchun учта аниқ ҳаракат талаб этилади. Биринчидан, ҳукуматлар молия ва озиқ-овқатдан тортиб энергетика ҳамда  инфратузилмагача бўлган барча вазирликлар учун миллий ҳаракатлар режаларини ишлаб чиқиши керак. Субсидияларни қайта йўналтириш; табиатни вайрон қилувчи фаолиятдан экологик ечимларга солиқ олишни ошириш,қайта тикланадиган энергияга эътибор қаратиш, пластмассани қисқартириш лозим.

Иккинчидан, хусусий сектор фойда ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ёнма-ён бориши кераклигини тан олиши керак. Глобаллашган иқтисодиётимизда бизнес ва инвесторлар дунёнинг ҳар бир бурчагида табиат инъомларига таянадилар.

Учинчидан, ривожланган давлатлар сайёрамизнинг табиий бойликларининг асосий эгаси бўлган глобал Жануб мамлакатларига молиявий ёрдам кўрсатиши зарур. Ривожланаётган давлатлар бу юкни ёлғиз ўзи кўтаришини кута олмаймиз”, — деди ташкилот раҳбари.

 

БМТ Бош котибининг фикрича, барча мамлакатлар ўз экотизимларини ҳимоя қилиш ва қайта тиклаш билан бирга умумий мақсадларни ҳам қўллаб-қувватлаши керак.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

БМТ: Табиат билан “тинчлик шартномаси” тузиш вақти келди | Zamon.uz