Афсонавий футболчининг фаолияти якунланмоқда
Роналду терма жамоадан кетмоқчи.

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду бош мураббий Фернанду Сантушга мураббий билан можаро туфайли терма жамоани тарк этиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда Португалиянинг “Record” нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, Роналду бу қарор ҳақида Қатарда бўлиб ўтаётган ЖЧ-2022 гуруҳ босқичида Жанубий Кореяга қарши ўйинда (1:2) алмаштирилганидан кейин ўйлаган. 37 ёшли ҳужумчи мураббийнинг қароридан норози бўлган. Эслатиб ўтамиз, ўша учрашувда Роналду 65-дақиқада алмаштирилганди.
1/8 финалнинг Швейцария терма жамоасига қарши ўйинида (6:1) Роналду Португалия терма жамоасининг асосий таркибига киритилмади. У Португалия терма жамоасининг Қатардаги тўртта ўйинида ҳам майдонга тушиб, битта гол урди.







