Германияга тасалли учун сабаб топилди
Немислар мундиалдаги омадсиз иштирокини Испанияга боғлаётган эди.

Испания терма жамоаси Қатардаги жаҳон чемпионатини нимчорак финалдаёқ тарк этди. Луис Энрике жамоаси марокашликларга пенальтилар cериясида мағлуб бўлди. Томошабинлар асосий ва қўшимча вақтда ҳам гол кўришмади, пенальтилар сериясида эса африкаликлар ғалаба қозонишди.
Испания ва Германия мундиалда бир гуруҳдан жой олганди. Сўнгги тур олдидан немислар Коста-Рикани мағлуб этган тақдирдагина плей-оффга чиқишлари мумкин эди. Шу билан бирга, параллель ўйинда Испания Японияга ютқазмаслиги керак эди. Флик шогирдлари ўзларига топширилган вазифани уддасидан чиқдилар ва коста-рикаликларни мағлуб этишди (4:2), аммо испанлар кутилмаганда осиёликларга имкониятни бой беришди (1:2).
“Қизил фурия” Японияни олдинга олиб чиқди ва гуруҳда иккинчи ўринни эгаллади. Қўшимча кўрсаткичлар бўйича эса немислардан олдинда эди. Немисларнинг кейинги босқичга чиқиши Испаниянинг қўлида эканлигини кўпчилик жуда яхши биларди. Чунки 1/8 финалда жамоани Хорватия билан эмас, Марокаш билан учрашув кутаётганди. Чорак финалдаги эҳтимолий рақиб бразилияликлар эмас, португалияликлар бўлиши аниқ бўлиб бораётганди. Аммо ҳаммаси бошқача бўлиб чиқди.
Немис нашрлари дастлаб ижтимоий тармоқлардаги кичик пост билан чекланиб қолди: “Испания Марокашга мағлуб бўлди. Ва энди у уйга кетмоқда. Адолат".
Испаниянинг жаҳон чемпионатини тарк этиши Германияга тасалли берди. Бу футболда қисқа муддатли турнир шароитида ҳеч нарсани режалаштириб бўлмаслигини яна бир бор исботлади. Испанлар гўёки осонроқ йўлни танладилар ва охир-оқибат уйларига кетишди. Луис Энрике шогирдларининг пенальтидан фойдалана олмаганини ҳайрон бўлиб кузатар экан, қаерда қандай хатоларга йўл қўйганини тушуниб етган бўлса керак.
Шуни таъкидлаш керакки, Германия жаҳон чемпионатини тарк этишда биринчи навбатда ўзини айблаши керак. Аммо сўнгги турда ҳаммаси футболчиларнинг қўлида эмасди. Агар Испания ҳамма кутган натижага эришганида, Германия плей-оффга чиққан бўларди. Бироқ, сўнгида қатарлик мутахассислар терма жамоа билан оғизларини қўллари билан беркитган ҳолда хайрлашди.
Энди испанлар ҳам худди шундай тақдирга дуч келди. Улар плей-оффнинг энг осон йўлини танладилар, аммо бу уларни муваффақиятга олиб бормади. Японияга мағлуб бўлган Испания кучлироқ кўринган хорватлар ва ҳаддан ташқари кучли бразилияликлар билан ўйнашдан қочди. Ахир уларнинг кетиши немис фиаскосига ўхшайди. Испанияликлар ўйиндан бирорта ҳам гол ўтказмади ва пенальтилар сериясида аянчли 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Уларнинг йўли муваффақиятсиз эди. Немис мухлисларида эса тасалли учун озгина бўлсада сабаб топишди.







