Инглизларнинг кашфиётига номзодлар кўпайди
Якуний қарор кутиляпти.

Англия терма жамоаси ва Дортмунднинг “Боруссия” клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем қишки трансфер ойнасидаёқ клубини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда “Даилй Маил” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, 19 ёшли футболчининг “Боруссия” билан шартномаси 2025 йилгача бўлишига қарамай, жаҳон чемпионатидан сўнг клубни тарк этиш истагини немис жамоаси раҳбарларига маълум қилган. Шу билан бирга, дортмундликлар Беллингемнинг нархини пасайтирмоқчи эмас ва унинг учун 150 миллион евро талаб қилмоқда.
Аввалроқ, англиялик футболчи учун “Реал”, “Челси”, “ПСЖ” ва “Манчестер Сити” клублари ҳам курашаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Беллингем жорий мавсумда Дортмунднинг “Боруссия” клуби сафида 22 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Қатардаги жаҳон чемпионатида ярим ҳимоячи тўртта ўйинда битта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.







