Спорт

Мундиаллар учун энг кўп маблағ сарфлаган давлатлар

Бу харажатлар ўзини қанчалик оқлаган?

Мундиаллар учун энг кўп маблағ сарфлаган давлатлар

 

Шу кунларда Қатарда бўлиб ўтаётган футбол бўйича жаҳон чемпионати ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда. Кеча мусобақанинг чорак финали доирасида дастлабки учрашувлар бўлиб ўтди. Унда Хорватия кутилмаганда Бразилияни пенальтилар cериясида мағлубиятга учратган бўлса, Аргентина Нидерландия устидан зафар қучди. Бугун эса чорак финалнинг навбатдаги баҳслари бўлиб ўтади. Мазкур ўйинларда Португалия Марокаш билан куч синашса, Англия ва Франция ярим финалнинг навбатдаги чиптаси учун кураш олиб боради.

 

Қатар мезбонлик қилаётган бу сафарги мундиал жаҳон чемпионатлари тарихида энг қиммат турнирга айланди. Қатарликлар мусобақа учун 220 миллиард доллар сарфлагани жуда кўпчиликнинг ҳайратига сазовор бўлди. Бунгача мусобақалар тарихида мезбонлар бу даражада юқори миқдордаги маблағ сарфлашмаган. Йигирма йил ичида ўтказилган мундиаллар учун ишлатилган маблағларни умумлаштирган тақдирда ҳам Қатарнинг рекордига яқинлашишни иложи йўқ. Мана шу вақт ичида еттида давлат жаҳон чемпионатига мезбонлик қилган. Улар орасида Бразилия мусобақа учун 15 миллиард пул сарфлаган бўлса, ундан кейинги ўринни Россия 11,5 миллиард билан эгаллаган. Энг кам миқдор АҚШга тегишли. Америкаликлар 1994 йилги жаҳон чемпионати учун 500 миллион доллар ишлатган.

 

Қатар мундиалдан қанча фойда кўради?

 

Шу билан бирга, бу йилги жаҳон чемпионатидан кутилаётган иқтисодий самара яқин истиқболда тахминан 20 миллиард долларни ташкил этиши маълум қилинди.

 

Шуниси эътиборга лойиқки, Қатар турли манбаларига кўра, замонавий ареналарни қуриш учун 6,5дан 10 миллиард долларгача сарфлаган. Маблағларнинг қолганлари эса мамлакат инфратузилмаси, меҳмонхоналар, замонавий ер ости транспортлари, аэропортлар ва инновацион марказларни қуриш учун ишлатилган. Бу йилги мундиалдан Қатар тахминан 9 миллиардга яқин даромад олиши маълум қилинган. FIFА мезбонларга мукофот пуллари ва бошқа харажатлар учун 1,7 миллиард доллар ажратган. Федерациянинг ўзи чемпионатнинг телевидения ҳуқуқларини сотиш ва ҳомийлик битимларидан 7,5 миллиард доллар даромад олади. Бу ҳақда FIFА президенти Жанни Инфантинонинг шахсан ўзи очиқ маълумотларни келтирган. Бу 2018 йилда Россияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатидагидан 1,1 миллиард долларга кўп. Шунингдек, жаҳон чемпионaти ташкилий қўмитаси раиси Носир Ал-Хатернинг айтишича, Қатар турнирга тайёргарлик кўриш учун киритилган сармоядан икки баробар кўп даромад олишни кутмоқда: “Бундай кенг миқёсдаги турнир ўтказилса, одатда туристларнинг мамлакатга ташрифи ошади. Мисол учун, бу ҳолат Бразилия ва Россияда ўтган мундиалларда ҳам содир бўлган. Турнирдан кутилаётган даромад 17 миллиард долларни ташкил қилади. Шу билан бирга, мусобақа давомида харажатларнинг умумий миқдори 8 миллиард долларга тенг бўлади”, — деди Ал-Хатер.

 

Маълумотларга кўра, жаҳон чемпионатида энг кўп харажат иштирокчи давлатларга сарфланади. Яъни бу миқдор умумий 440 миллион долларни ташкил этади. Жаҳон чемпиони 42 миллион доллар пул мукофотига сазовор бўлса, турнирнинг ҳар бир қатнашчиси 9 миллион доллар билан тақдирланади.  Турнир учун рекорд сумма ишлатган Қатар яқин йилларда катта фойда кўриши айтилмоқда. Бироқ, Доҳадаги иккита стадионни боғлайдиган метро линияси турнир давомида транспорт муаммосини ҳал қилади, аммо ундан кейин эса умуман керак бўлмаслиги мумкин. 2022 йилда Қатар ялпи ички маҳсулоти тахминан 180 миллиард долларни ташкил этди. Мамлакат 2010 йилдан бери жаҳон чемпионатига йилига ўртача 18,3 миллиард доллар сарфлаган. Бу ялпи ички маҳсулотининг 10 фоиздан ортиғини ташкил қилади. Бироқ, қатарликлар ушбу турнир мамлакат иқтисодиётига ижобий таъсир кўрсатишига ишонмоқда.

 

Жаҳон чемпионати — 2018: Ғолиб қанча пул мукофотига эга бўлган?

 

Россия 2018 йилги жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш учун 683 миллиард рубль сарфлаган. Улардан 265 миллиард рубль спорт иншоотларини қуриш ва таъмирлашга кетган, яна 228 миллиард рубль эса транспорт инфратузилмаси учун ишлатилган. Шу билан бирга, мусобақа давомидаги умумий харажатлар 19 миллиард рублни ташкил этган. Бу эса аввалдан режалаштирилган харажатлардан ошиб кетaди. FIFА мазкур мундиалдан 6,1 миллиард доллар фойда кўради. Бу 2014 йилда Бразилияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида тушган даромаддан бир мунча юқори эди. Ўша йили жаҳон чемпиони бўлган Франция 38 миллион доллар миқдоридаги пул мукофотига эга бўлган. Россияда ўтган мусобақада жуда кўпчилик кўп пул сарфланаётганидан норози бўлган, бироқ Қатарда қайд этилган рекорд бу норозиликларнинг бир мунча аҳамиятини туширди. Бундан ташқари Россия ана шу турнир сабаб инфратузилмасини янада яхшилаб олишга муваффақ бўлди. Яъни мусобақа учун қурилган иншоотлар кейинчалик ҳам маҳаллий аҳолининг доимий хизматида бўлиб турибди.

 

Зарарга ишлаган Бразилия

 

Россияда бўлгани каби Бразилияда ҳам аҳоли бизга чемпионат керак эмас деган намойишлар билан чиққанди. Бунинг учун улар тиббиёт марказлари кўпайтирилишини ва таълимга кўпроқ эътибор қаратиш кераклигини таъкидлашган. Сабаби, америкаликлар ўша давр учун жаҳон чемпионатлари тарихида энг кўп, 11,5 миллиард доллар пул сарфлаган. Бразилияликларнинг жаҳон чемпионати ўтказилишига қарши чиқишларини тасаввур қилиб бўлмасди. Мамлакат кўп маротаба жаҳон чемпионлигини қўлга киритган, шунинг учун бразилияликлар “футбол мамлакати”да яшашларини ва жаҳон чемпионатига иштиёқи чуқур эканини айтишади. Бироқ, мусобақа олдидан ўтказилган сўровномада 48 фоиз аҳоли жаҳон чемпионатини ўтказишга қарши бўлмаган. Қолган ярми эса мусобақа ўтказилишини хоҳламаган.

 

Шунча пул сарфланган бўлишига қарамай, бир қатор инфратузилма лойиҳалари тугалланмаган. Бразилия стадионларни қуриш ва реконструкция қилиш учун бюджет маблағларидан 3,6 миллиард доллар ишлатган. Олдинги икки чемпионат мезбони бўлган Германия ва Жанубий Африка стадионларга биргаликда мана шунча маблағ сарфлаган. Бир қатор нашрлар Бразилия ушбу жаҳон чемпионати учун сарфлаган харажатларидан ҳисобига етарли даражада фойда кўрмаганини ёзади. FIFА 2014 йилги жаҳон чемпионати учун қарийб 476 миллион доллар ажратган. Бу 2010 йил Жанубий Африкада бўлиб ўтган футбол бўйича жаҳон чемпионати учун ажратилган маблағдан 156 миллион долларга кўп эди. Шу билан бирга, соврин жамғармасига 358 миллион доллар ажратилган. Яна 48 миллион доллар ҳар бир иштирок этган терма жамоаларга берилган.

 

Келажак бугундан бошланади

 

Футбол бўйича Жанубий Африка миллий терма жамоаси ўз тарихида учинчи бор 2010 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этади. Якунда Жанубий Африка терма жамоаси ўз гуруҳида учинчи ўринни эгаллади ва шу тариқа ўз майдонидаги жаҳон чемпионатида гуруҳдан чиқа олмаган биринчи жамоага айланди. Мамлакат мундиалга мезбонлик қилиш учун тахминан 3,5 миллион евро сарфлаган. Жанубий Африка ҳукумати қурилиш ва модернизация учун 1,2 миллиард евро ишлатган бўлса, ҳар бир стадионнинг қурилишига эса ўртача 120 миллион евродан ортиқ маблағ йўналтирган. Ушбу мундиалда FIFА катта даромадга эга бўлган. Ташкилот мусобақадан 3,2 миллиард доллар фойда кўради. Бу турли хил тижорий ҳамкорликлар ва трансляция эвазига қўлга киритилган. Ташкилотчилар мундиал олдидан амалга оширилган бу ислоҳотлар уларга жуда катта фойда келтириши билан бир қаторда мамлакатнинг халқаро даражадаги обрўсини оширишга ёрдам беришига ишонишган. Ҳамда якунда ҳам шундай бўлиб чиқади. Мундиал тугаганидан сўнг Жанубий Африканинг халқаро нуфузи янада ошади. Сарфланган маблағлар ҳам келажакда ўзини оқлашига ташкилотчилар умид билдиришган.

 

Чемпионлик учун атиги 2,2 милион доллар

 

Ҳар тўрт йил бир ўтказиладиган жаҳон чемпионатида ғалаба учун гонорарни ошириш тенденцияси давом этмоқда. Сўнгги 40 йил ичида ғолиб жамоа учун пул мукофоти миқдори сезиларли даражада ошди. Масалан, 2006 йилда жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан Италия терма жамоаси 20 миллион доллар олган бўлса, 2002 йилда Бразилия бу маблағнинг ярмидан камини ишлаб топган. 1982 йилги мундиал ғолиби бўлган италияликлар атиги 2,2 миллион доллар мукофот пулига эга бўлишган. Қатарда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионати учун умумий буджет 440 миллион долларни ташкил қилади. Бу эса йилдан-йилга ушбу мусобақа ташкилотчилари орасида ҳам рақобат ошиб бораётганини кўрсатади. 2022 йилда ўзига хос катта рекорд ўрнатган Қатарнинг бу натижасини яқин йилларда қайси давлат такрорлар экан? Буни эса вақт кўрсатади.

 

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Мундиаллар учун энг кўп маблағ сарфлаган давлатлар | Zamon.uz