Нойер фаолиятини якунлашни истамаяпти
У айни вақтда жароҳат олган.

“Бавария” посбони Мануэл Нойер фаолиятини якунлаш борасида бош қотираётгани йўқ.
“Бавария” ҳамда Германия термасининг 36 ёшли посбони чанғи учаётиб оёғини синдириб олган ва мавсум якунига қадар сафдан чиққан. Шунга қарамай у навбатдаги мавсумга “Бавария”нинг асосий посбони сифатида қайтишни ва Евро-2024’га боришни истамоқда.
Нойер 2009 йилдан буён Германия термаси таркибида 117 ўйинда қатнашиб, 113 гол ўтказиб юборган.








