Бельгиядан кетган Азар МLS’га бормоқчи
У ҳозир шу ҳақида ўйламоқда.

Реал ва Бельгия терма жамоасининг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Эден Азар фаолиятини МLS’да давом эттириш ҳақида ўйламоқда. Бу ҳақда “Мундо Депортиво” нашри хабар берди.
Футболчи клубда доимий ўйин амалиётига эга эмас. Азарнинг ўзи “қаймоқранглилар” раҳбарияти ундан бу ҳақда сўраса, мадридликлар сафидан кетишини аллақачон айтиб ўтган. Ярим ҳимоячининг испанлар билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Фаолиятини давом эттиришнинг мумкин бўлган вариантларини кўриб чиққан Азар МLS’га катта эътибор бермоқда. Америка лигаси Европанинг топ лигаларига қараганда камроқ талабга эга ва бу бельгиялик футболчига йўқотилган мавқеини қайтариш имконини бериши мумкин.







