“Яқинда кўришгунча дўстим”
Ҳакими Мбаппега мурожаат қилди.

Марокаш терма жамоаси ҳимоячиси Ашраф Ҳакими ЖЧ-2022 ярим финалида Францияга қарши ўйин олдидан ўзининг “ПСЖ”даги шериги Килиан Мбаппега мурожаат қилди.
“Яқинда кўришгунча дўстим”, — деб ёзди Ҳакими. Мбаппе ҳам бу постга ўз муносабатини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, марокашликлар чорак финалда Португалия терма жамоасини мағлуб этишганди. Ярим финалда Валид Реграга шогирдлари амалдаги жаҳон чемпиони Франция билан куч синашади. Яна бир ярим финал учрашувида Аргентина ва Хорватия терма жамоалари тўқнаш келишади. Жаҳон чемпионати финали 18 декабрь куни бўлиб ўтади. Учинчи ўрин учун баҳс бир кун аввал ўтказилади.







