Ўзбекистон

Бу соҳада ўн йилга кечикканмиз — Шавкат Мирзиёев

Президент “Uzbekistan airways” фаолиятини танқид қилди.

Бу соҳада ўн йилга кечикканмиз — Шавкат Мирзиёев

 

Бугун, 14 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев “Uzbekistan airways” акциядорлик жамиятини трансформация қилишга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.

 

Давлат раҳбарининг 2021 йил 30 апрелдаги қарорида фуқаро авиацияси корхоналарини трансформация қилиш бўйича вазифалар белгиланган эди. Бу борада илғор хорижий тажриба ўрганилмоқда, етук консультантлар жалб этилмоқда.

 

Хусусан, “Uzbekistan airways” акциядорлик жамиятини ислоҳ қилиш бўйича туркиялик мутахассис Илкер Айжи жамоаси билан иш олиб борилмоқда. У “Турк ҳаво йўллари” авиакомпаниясини бошқарган кезда уни минтақавий даражадан глобал миқёсга муваффақиятли олиб чиққан.

 

Бугун “Uzbekistan airways” олдига ҳам шундай вазифа қўйилган. Мамлакатнинг географик жойлашуви ва соҳа инфратузилмасидан оқилона фойдаланиб, уни халқаро транспорт хабига айлантириш кўзда тутилган.

 

Тақдимотда давлат раҳбарига “Ўзбекистон ҳаво йўллари”ни трансформация қилиш ва ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган стратегия ҳақида ахборот берилди.

 

Унга мувофиқ, авиакомпанияга халқаро тажриба асосида корпоратив бошқарув тизими жорий этиш, ҳаво кемаларини кўпайтириш, хизматлар сифатини ошириш ва юк ташиш тармоғини кенгайтириш чоралари кўрилади. Хорижий инвесторларни жалб этган ҳолда авиакомпанияни жаҳон стандартлари асосида хусусийлаштириш ишлари якунига етказилади.

 

Булардан кўзланган асосий мақсад “Ўзбекистон ҳаво йўллари”ни етакчи минтақавий авиакомпанияга айлантириш, шунингдек, аҳолининг маҳаллий ва халқаро йўналишларда арзон нархларда ҳаракатланишини таъминлашдан иборатдир.

 

Президент бу режаларни маъқуллаб, унинг ижросига тезроқ киришиш кераклигини таъкидлади.

 

“Бу соҳада ўн йилга кечикканмиз. Авиакомпания эскича услубда ишлаяпти, йўловчилар хизмат сифатидан рози эмас. Агар иқтисодиётимизни, туризмни ривожлантирамиз десак, яккаю ягона йўлимиз шу”, – деди Шавкат Мирзиёев.

 

Авиакомпанияда лойиҳа офиси тузиб, транформация жараёнини мувофиқлаштириб бориш бўйича тавсиялар берилди.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Бу соҳада ўн йилга кечикканмиз — Шавкат Мирзиёев | Zamon.uz