Макрон Қатардаги финалга Погба билан Бенземани олиб кетмоқчи
Бу футболчилар жароҳат сабаб мундиални ўтказиб юбормоқда.

Франция спорт вазири Амели Удеа-Кастеранинг маълум қилишича, Франция президенти Эммануэл Макрон ўзи билан Карим Бензема ва Пол Погбани Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати финалига олиб кетмоқчи. Бу ҳақда “РМC Спорт” нашри хабар бермоқда.
Франция терма жамоаси 18 декабрь куни Аргентина терма жамоаси билан ўйнайди.
Қайд этилишича, Макрон НьГоло Канте, Мик Менян, Кристофер Нкунка ва Преснел Кимпембени ҳам таклиф қилмоқчи. Бу футболчиларнинг барчаси турли жароҳатлар туфайли турнирни ўтказиб юборишмоқда.







