Роналду Мадриддан Дубайга учиб кетди
Бу нимани англатади?

Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду Мадриддан Дубайга учиб кетди. Бу ҳақда "ДАЗН" платформаси журналисти Серхио Қуиранте маълум қилди.
Роналду Мадридни тарк этди, у ерда янги клуб билан шартнома имзолашдан олдин формасини сақлаб қолиш учун "Реал Мадрид" базасида машғулот ўтказди. Роналду Дубайга шахсий самолётда учиб кетган. Миш-мишларга кўра, 37 ёшли ҳужумчи Саудия Арабистонининг "Ал-Наср" клуби билан шартнома имзолаши мумкин. Португалиялик футболчига мавсумига 200 миллион евро маош билан 2,5 йиллик шартнома таклиф қилинмоқда.







