Зиеш 325 000 доллар мукофот пулини муҳтожларга хайрия қилди
У пулларнинг бир долларини ҳам ўзи учун ишлатмаган.

“Челси” ярим ҳимоячиси ва Марокаш терма жамоаси ярим ҳимоячиси Ҳаким Зиеш ЖЧ-2022 учун олган 325 минг доллар мукофот пулини ўз мамлакатидаги муҳтожларга хайрия қилди. Бу ҳақда инсайдер Холид Бейдун ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди.
Ҳужумкор футболчи терма жамоадаги ўйинлари учун ишлаб топган бир долларини ҳам ўзи учун ишлатмаган. Олинган барча маблағларни жамоа ходимлари ва ўз ватанидаги кам таъминланган оилаларга берган. Ҳаким Голландияда туғилган бўлсада, 2015 йилдан бери Марокаш терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.







